Куман: "Мен "Барселона" ҳақида гапиришни ёқтирмайман"
06 дек 2019 23:42
Янгиликлар
Куман: "Мен "Барселона" ҳақида гапиришни ёқтирмайман"
Голландия терма жамоаси бош мураббийи Рональд Куман унинг хизматларига "Барселона" қизиқиш билдираётгани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.
"Менинг Голландия терма жамоаси билан шартномам бор. Бу икки йилга мўлжалланган, шу туфайли "Барселона" ҳақида гапиришни хоҳламайман. Бу кўп томонлама ноқулай. Менда иш бор ва ҳозир янги жамоа ҳақида гапириш амалдаги иш жойимга нисбатан ҳурматсизлик бўлади".
Аввалроқ Куман "Барселона" бош мураббийи Эрнесто Вальвердени алмаштириши ҳақида гапирилганди. Маълумотларга қараганда, каталонияликлар Куман Голландия терма жамоаси билан ҳамкорликни муддатидан аввал якунлаши учун товон пули тўлашга ҳам тайёрлар.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Фикрлар