

Каталония телеканали TV3'нинг хабарига кўра, сешанба куни Куман "Барселона" президенти Жоан Лапорта билан учрашган.
Улар нидерландиялик мутахассиснинг келажаги борасида бир қарорга келишди - у келаси мавсумда ҳам жамоа билан ишлашда давом этади.
Учрашувда шунингдек "Барселона" спорт директори Матеу Алемани ва техник директор Рамон Планес ҳам бўлишган. Раҳбарият Куманга ишонади.



