Куман: "Де Лигт "Аякс"да қолмайди"

Aslanov Jasurbek
14 ноя 2018, 16:10
Голландия терма жамоаси устози Рональд Куманнинг фикрича, "Аякс" ҳимоячиси Матейс де Лигт тез орада жамоани тарк этади.

"Бу футболчи тез орада кучлироқ чемпионатга ўтади. У юқорироқ даражада ўйнашга қодир эканлигини олдин ҳам айтганман, шу сабабли у "Аякс"да қолмайди" - дейди Куман.

Жорий мавсум де Лигт "Аякс" сафида Голландия чемпионатининг 11та учрашувида майдонга тушиб, 1та гол уришга муваффақ бўлди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Marca