Кроос жиддий жароҳат олди

8 янв 2019, 00:55
"Реал" ярим ҳимоячиси Тони Кроос ЛаЛига 18-турида жиддий жароҳат олди.

Бу ҳақда клубнинг расмий сайти маълумот берди. "Реал Сосьедад"га қарши учрашув германиялик футболчи учун оғир ўтди. Тиббий текширув пайтида Тони Кроосда чап оёгидаги мушаклар тендори ёрилганлиги кузатилди. Унинг қачон сафга қайтиши маълум эмас.

"Реал"нинг келгуси ўйинларида Крооснинг ўрнини Иско эгаллаши кутилмоқда. Кейинги ўйин "Бетис"га қарши 13 январь куни бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: realmadrid.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›