

"Иккала жамоадан ҳам катта натижалар кутилади. Чемпионлар лигасида иштирок этиш - биз учун ўзгача мотивация. Бу турнирда ким ғолиб бўлмасин, у ўзини Европанинг энг яхши жамоаси атай олади. "Бавария" буни биздан кам хоҳламаяпти.
Биз финалга чиқишни истаймиз. Бу жорий мавсумда соврин ютиш учун бизнинг сўнгги имкониятимиз. Жуда қийин бўлади, аммо бу босқичгача ПСЖ ва "Ювентус"ни мағлуб этишга эришдик" - дейди Кроос.



