Ковачич: "Реал"да ЕЧЛни ютдим, аммо "Челси"да энг юқори жисмоний ҳолатимга чиқиб олдим"

Mirjalol Normatov
17 ноя 2019, 14:13
"Челси" ярим ҳимоячиси Матео Ковачич Мадриддан кўра Лондонда бахтлироқ эканини айтди.

"Фаолиятимдаги асосий муаммо - барқарорлик. Мадридда мен осон бўлмаган 3 мавсумни ўтказдим. Баъзида майдонга тушдим, айрим пайтларда захирада қолдим. Албатта, "Реал"да ЕЧЛни ютдим, аммо "Челси"да энг юқори жисмоний ҳолатимга чиқиб олдим. Бу эса энг асосийси. Бу ерга келишим - фаолиятимдаги энг муҳим қадамлардан бири бўлди", - деди Ковачич.

Ковачич ушбу мавсумда жамоаси таркибида 18 ўйинда қатнашди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Express

Сўнгги янгиликлар

Барча ›