

У декабрда тиззасидан жароҳат олган ва дастлабки операция январда ўтказилганди. Шундан сўнг бразилиялик ўзида ноқулайликларни ҳис этишда давом этди.
Илк текширувлар натижасида, Коутиньо апрель бошида сафга қайтиши керак эди. Бироқ, энди вазият ўзгарди: клуб футболчини 1 ойдан сўнг соғайишига ишонмоқда.
28 ёшли ярим ҳимоячи жорий мавсум Ла Лигада 12 ўйинда қатнашиб, 2+2 натижага эришди.



