

Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.
Унга кўра, бирмингемликлар 31 ёшли бразилияликни Қатар чемпионларига сотишга рози бўлган .
Ярим ҳимоячининг "Астон Вилла" билан битими 2026 йилнинг ёзида якунига етади.
Коутиньо ўтган мавсум клуб сафида 22 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та тўп киритган.



