Коутиньо "Астон Вилла" сафида учта ўйинда тўртта самарали ҳаракат амалга оширди

Aziz Tukhtamuradov
10 фев 2022, 09:40
"Астон Вилла" футболчиси Фелиппе Коутиньо "Лидс"га қарши ўйинда (3:3) гол ва иккита голли узатма муаллифига айланди.

У ўйиннинг 30-дақиқасида гол урди. 38 ва 44-дақиқада эса Жейкоб Рэмзига голли узатмани амалга оширди. 

Коутиньо "Астон Вилла"га ўтганидан сўнг, учта ўйинда иккита гол ва иккита голли узатма амалга оширишга улгурди. 

У АПЛга қайтганидан сўнг биринчи голини "Манчестер Юнайтед" дарвозасига урганди. 

Эслатиб ўтамиз, Коутиньо мавсум охиригача "Барселона"дан ижарага олинган. 

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: Opta

Сўнгги янгиликлар

Барча ›