Коутиньо АПЛга қайтиши мумкин

16 ноя 2019, 23:08
Ижара асосида "Бавария" клуби шарафини ҳимоя қилаётган "Барселона" футболчиси Филиппе Коутиньо фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттириши мумкин.

Бразилиялик футболчига Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби даъвогарлик қилмоқда. У жамоани тарк этиши кутилаётган Кристиан Эриксеннинг ўрнини босиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, Мюнхеннинг "Бавария" клубида Коутиньони "Барселона"дан 120 миллион евро эвазига сотиб олиш ҳуқуқи бор.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: TMW