UZ

Сўнгги янгиликлар

19:45"Ливерпуль" "Ювентус" ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 19:45Суперлига. "Қизилқум" – "Локомотив" 0:0 (матнли трансляция)  3 19:19"Челси" ва "Атлетико" "Атланта Юнайтед" ўйинчисига даъвогар  1 19:00Суперлига. ОКМК - «Бунёдкор» 0:0 (Матнли трансляция)  1 18:43"Манчестер Юнайтед" ва "Атлетико" "Болонья" ҳимоячисига қизиқмоқда  0 18:00Максим Шацких: "Украина терма жамоаси ҳозирги таркиб билан Еврода узоққа бориши мумкин"  9 17:26Про лига. "Машъал" сафарда "Олимпик-MobiUz" билан дуранг ўйнади  4 17:11АПЛ болбойларнинг ўйинга таъсирини чеклайди  1 16:45МЮ "Ювентус" футболчиси учун ўз вингерини беришга ва қўшимча тўлов қилишга тайёр  1 16:11"Барселона" тарбияланувчисини қайтармоқчи  2 15:41"Ницца" АПЛ клублари қизиқаётган ҳимоячиси учун нарх белгилади  0 15:10ПСЖнинг 2 нафар футболчиси сафга қайтди  0 14:08Шенсни "Юве"да қолиши учун маоши камайишига рози бўлиши керак  1 13:40Гризманн қайтди  1 13:21Дилмурод Назаров хотирасига бағишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?  8

Кўпчиликка бу янгилик ёқмапти (Сўровнома натижалари) Янгиликлар

Кўпчиликка бу янгилик ёқмапти (Сўровнома натижалари)

8 декабрь куни сайтимизга “Қосимовнинг МТЖ бош мураббийи лавозимида қолганини қандай қабул қилдингиз?” мазмунида сўровнома қўйилганди.
Айтиб ўтганимиздек, бугун мана шу сўровнома натижаларини эълон қиламиз. Бу сўровнома пайшанба куни сайтимиздан ўрин олаётган "Мухлис минбари" лойиҳаси ичида эканини ҳам эслатиб ўтамиз.

Ўтган беш кун давомида сўровномада 566 киши қатнашибди, яъни 566 киши ўз овозини қолдирган. Бу эса иштирокчилар сони аввалги сўровнмоа билан таққослаганда ҳаминқадар ошганини билдиради. Қуйида қайси вариант нечта овоз олганини келтириб ўтсак. Кейин фикримизда давом этамиз.

Савол: Қосимовнинг МТЖ бош мураббийи лавозимида қолганини қандай қабул қилдингиз?
Қосимовнинг қолиши кутилган эди – 143 овоз
Мен буни умуман кутмагандим – 40 овоз
Бу янгилик менга сира ёқмади – 267 овоз
Терма жамоада қолиш-қолмаслиги мен учун қизиқ эмас – 34 овоз
Қосимов ўз ишини давом эттиришидан хурсандман – 82 овоз

Кўриб турганингиздек, энг кўп овоз “Бу янгилик менга сира ёқмади” деган вариантга келиб тушган, яъни 267 киши шу жавобни маъқул кўрган. Бу эса сўровномада иштирок этганларнинг қарийб ярми деганидир. Маълумки, Миржалол Қосимов Иорданияга қарши ўтказилган ўйинлардан сўнг ўзи истеъфо сўраб ЎФФга мурожаат қилганди. Лекин раҳбарият бош мураббийни ўзгартиришни хоҳламади ва Қосимов терма жамоада қолдирилди. Ўшанда жуда кўп мухлислар ўзгариш бўлишини кутишганди, бироқ ҳаммаси жойида қолганидан кейин бу янгилик кўпчиликка ёқмаган бўлиши табиий ҳол.

“Қосимовнинг қолиши кутилган эди” дея овоз берганлар сони 143 нафарни ташкил қилди. Иштирокчиларнинг мазкур вариантни танлашларига сабаб Қосимовнинг ноябрь ойида ўтказилган Вьетнам ва Гонконг билан ўйинлардаги ғалабалардан сўнг терма жамоани Осиё чемпионатига олиб чиққани катта роль ўйнаган бўлиши мумкин. Қўшимчасига келаси йил атиги биттагина расмий ўйинимиз бор, шундай экан, бош мураббийни ўзгартиришдан нима наф.

82 киши Қосимовнинг ўз ўрнида қолганидан мамнун бўлган ва шунга монанд “Қосимов ўз ишини давом эттиришидан хурсандман” деган жавобда тўхталган. Бундан кўриниб турибдики, Қосимовга ишонч билдираётган мухлислар ҳам талайлинган.

Ва охирида 40 киши “Мен буни кутмагандим” вариантида тўхталган бўлса, 34 иштирокчи “Терма жамоада қолиш-қолмаслиги мен учун қизиқ эмас” деган жавобни маъқул кўрган. Кам сонли иштирокчилар буни сира кутишмаган ҳамда баъзиларга бунинг сира қизиғи йўқ экан.

Нима бўлган тақдирда ҳам, Миржалол Қосимов терма жамоа бош мураббийи сифатида қолдирилди ва жамоани Осиё Кубоги-2015га тайёрлайдиган бўлди. Бу қарор қанчалик фойда келтиришини вақт ўтиб билиб оламиз.

Навбатдаги сўровномада қатнашмаган бўлсангиз ўз фикрингизни билдиринг. Сўровнома сайтимизнинг "Кун мавзуси" бўлими тагида жойлашган.

Хайрулла Холиқов.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика