Конте: “Мората ҳали ёш, у дунёдаги энг яхшилардан бири бўлиши мумкин”

6 янв 2018, 00:25
“Челси” бош мураббийи Антонио Конте нинг айтишича, у жамоаси ҳужумчиси Альваро Мората гарчи, “Сток Сити” (5:0) ва “Арсенал”га (2:2) қарши баҳсларда кўплаб имкониятлардан фойдалана олмаган бўлсада, мураббий футболчининг ҳаракатларидан қониқмоқда.

“Мората жорий мавсумда 12 та гол урди ва еттита голга ассистентлик қилди. Бу унинг учун ажойиб статистика. Унутмаслик керакки, Мората ҳали ёш. Эндигина 25 га тўлди. Бу унинг АПЛдаги илк мавсуми ва у мунтазам майдонга тушмоқда. Мен ҳам, клуб раҳбарияти ҳам унинг ҳаракатларидан хурсанд. Альваро жуда ёш ҳужумчи ва у келгусида дунёдаги энг яхшилардан бири бўлиши мумкин. Бу борада мен ҳеч қандай муаммо кўрмаяпман.

Албатта, агар у яратилган вазиятлардан фойдалана олганида биз “Арсенал”ни мағлуб этишимиз мумкин эди. Аммо ҳужумчиларда кўплаб имкониятлар бўлади, қайсидир пайтда улар бундан фойдаланишади, қайсисидадир йўқ. Унга сўнгги икки ўйинда омад кулиб боқмаяпти, аммо мен унинг ҳаракатларидан, жамоага тегаётган ёрдамидан хурсандман. У шу руҳда давом этиши лозим. Шунда вазият ҳам ўзгаради”, дейди Конте.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: "Челси" ФК расмий сайти