Конте жамоасига МЮ футболчисини олиб келмоқчи

Mirjalol Normatov
2 июн 2019, 15:43
"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Маттео Дармиан "Интер" қизиқишлари доирасида.

"La Gazzetta dello Sport" хабарига кўра, Милан клуби бош директори Беппе Маротта футболчи билан музокаралар ўтказган. Қайд этилишича, Дармианнинг ўйинлари Антонио Контега ёқади.

МЮ ҳам италияликни сотишга қарши эмас. Манкунианликлар уни 12 миллион еврога баҳолаган.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: La Gazzetta dello Sport