Конте: "Интер" ва "Ювентус" ўртасидаги фарқ жуда катта"

Mirjalol Normatov
2 авг 2020
"Интер" бош мураббийи Антонио Конте жамоаси "Аталанта" устидан ғалабага эришиб, А Серия турнир жадвалида 2-ўринни эгаллагани ҳақида гапирди.

"Футболчилар, клубдаги ҳар бир персоналлар мақтовга лойиқ. "Интер" бундай натижаларга эришмаганига анча бўлганди. Бироқ ҳали ҳам "Ювентус"дан ортдамиз, орадаги фарқ катта. Биз ақллироқ ўйнаб, ҳиссиётларни бой бермаслигимиз керак. Айта оламанки, А Серияда қўйилган вазифани бажардик. Кубокда ҳам ёмон ўйнамадик, фақатгина Европа лигасида яхши ўйнасак бўлгани.

Мен учун оғир мавсум бўлди. "Ювентус" кетма кет 9-чемпионлигини нишонлади. Улар йилдан йилга кучайишмоқда, биз эса жамоага етиб олиш ҳақида ўйлаяпмиз. Фарқни кўряпсизми", -  деди Конте.


Mirjalol NormatovMuallif
Manba: Football Italia