Конте: "Эриксен ундан нимани хоҳлашаётганини тушунишни бошлади"

Alisher
15 фев 2021, 18:47
Миланнинг "Интер" клуби бош мураббийи Антонио Конте даниялик ярим ҳимоячи Кристиан Эриксеннинг мавсумнинг иккинчи қисмидаги ўйини ҳақида гапирди.

"Кристиан ундан нимани хоҳлашаётганини тушунишни бошлади. Бу футболчи катта ўсишни кўрсатмоқда. Олдин унда адаптация билан боғлиқ муаммолар бўлганди, сабаби итальян футболи инглиз футболидан фарқ қилади.

Уни жамоага киришиши учун турли хил схемаларни синаб кўрдим. Эриксен олдинга қадам ташлади ва ундан талаб қилинаётган нарсани тушунмоқда", - дейди Конте.

29 ёшли хавбек жорий мавсум Италия А Серияси доирасидаги 11та ўйинда майдонга тушди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Sky Sport Italia