

"Сўнгги турда барча рақобатчиларимиз очко йўқотишини кутмаган эдим, аммо биз ҳам мағлуб бўлдик. Энди хато қилишга ҳаққимиз йўқ. Бу мавсум кутилмаган вазиятларга бой бўляпти, ким чемпион бўлишини топиш қийин ва мухлислар бундан хурсанд.
Кўрамиз, нима бўлар экан. "Астон Вилла"ни қабул қиламиз, "Арсенал" эса "Тоттенхэм"га қарши ўйнайди. Ғалаба қозониш лозим" - дейди Компани.


