

Асосий интригалардан бири сифатида Стивен Жеррарднинг "Энфилд"га рақиб жамоа мураббийи сифатида қайтиши назарда тутилмоқда.
"Матбуот анжуманини бошлашдан аввал шуни айтмоқчиманки, Стивен Жеррард ҳақидаги ҳеч қандай саволга жавоб бермайман", - дейди журналистлар билан суҳбатни бошлашдан олдин "Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп.
"Ливерпуль" – "Астон Вилла" учрашуви 11 декабрь куни Тошкент вақти билан соат 20:00 да бошланади.
Эслатиб ўтамиз, Стивен Жеррард бир неча ҳафта олдин "Астон Вилла» бош мураббийига айланганди.



