Клопп "Ливерпуль" билан 200та ғалабага эришган 5-мураббий

Alisher
4 ноя 2021, 10:20
"Ливерпуль" Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичида "Атлетико" (2:0)ни мағлубиятга учратди.

Юрген Клопп барча мусобақаларда мерсисайдликлар билан 200 ғалабага эришган бешинчи бош мураббийга айланди. Унга бунинг учун 334та ўйин керак бўлди.

54 ёшли немис 2015 йилдан бери "Ливерпуль"да ишлайди.

Рекордчи - Билл Шенкли, "қизиллар" билан 407та ғалабага эришган. Топ-4дан шунингдек Том Уотсон (329), Боб Пэйсли (309) ва Кенни Далглиш (222) ўрин олган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Opta

Сўнгги янгиликлар

Барча ›