Клопп: "Бизни мавсум охирида муҳокама қилишади, ҳозир бу адолатдан эмас"

Оқил Абдубарноев
31 окт 2022, 20:02
"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп жамоасининг жорий мавсумдаги ўйини ҳақида изоҳ беришдан бош тортди.

Эслатиб ўтамиз, мерсисайд клуби айни дамда Англия чемпионатида 4 ғалаба, шунчадан мағлубият ва дурангга эга. Бу XXI асрдаги энг ёмон стартларидан бири саналади.

“Бизнинг натижаларимиз мавсум охирида баҳоланади. Биз шунчаки ўз ишимизни қиляпмиз. Барчани муҳокама қилиш мумкин: мени, футболчиларни, мураббийлар штабининг бошқа аъзоларини, аммо буни ҳозир таҳлил қилиш адолатсизлик деб ҳисоблайман”, – деди Клопп матбуот анжуманида.

Эртага "Ливерпуль" Чемпионлар лигаси доирасида "Наполи"га қарши ўйнайди.

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: Sky Sports