

"Биринчи вазиятда ҳаммаси Ловрен тўпга қанчалик атайин текканига боғлиқ. Агар Кейн унинг ёнида бўлган ва хорват тўпга тегишга ҳаракат қилмаган деб ҳисобласак, ҳаммаси ҳакамнинг қарорига боғлиқ.
Бироқ Кейн "шўнғигани" йўқ. Кариус томонидан қўполлик бўлди ва бу унинг реакциясидан кўриниб турган эди.
Иккинчи вазият: Льоренте тўпни офсайдда турган Ламелага ташлади. Бу ерда ҳеч қандай пенальти бўлмаслиги керак эди" - дейди Клаттенбург.



