UZ

Сўнгги янгиликлар

19:58ОФК кубоги. "Насаф" - "Моҳун Баган" 0:0 (матнли трансляция)  29 19:47Қаршидаги "Марказий" стадионга мухлислар қайтди  10 19:43ФИФА собиқ рефериси Моуринью туфайли фаолиятини якунлашга қарор қилганини айтди  0 19:28Асрор Алиқулов: "Бугунги ўйинга стандарт вазиятлар бўйича ишлагандик"  0 19:23Тимур Турдиев: "Голларни ўз хатоларимиз эвазига ўтказиб юбордик"  0 19:22"Хоразм" Янгиердан ғалаба билан қайтмоқда. "Шўртан" сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди  1 19:14Артур "Феррари"да автоҳалокатга учради  2 19:08ОФК кубоги-2021. "Моҳун Баган" жамоаси "Марказий" стадионга етиб келди  5 19:01ОФК кубоги-2021. "Насаф" "Марказий" стадионга етиб келди  6 18:47Olamsport: Жамоавий спорт турида ЖЧга чиқишга яқинмиз, Маҳмуд Мурадов лигаси турнирининг санаси аниқ ва бошқа хабарлар  0 18:31Клублар ўртасидаги ЖЧ финалини Рио-де-Жанейро қабул қилиши мумкин  2 18:30ОФК кубоги - 2021. "Насаф" - "Моҳун Баган". Жамоаларнинг кийиниш хонасидан суратлар  7 18:10"Барселона" собиқ ўйинчиси Паулиньо эркин агентга айланди  3 18:0660 ёшли Суринам вице-президенти КОНКАФАФда "Интер Моэнготапоэ" сафида ҳаракат қилди: у асосий таркибда майдонга тушди ва 54-дақиқада захирага олинди  7 17:52Спортчилар ижтимоий тармоқларда (25+2)  0

Марк Клаттенбург: "VARдан кейин МЮга қандай қилиб пенальти беришмагани - топишмоқ" Янгиликлар

Марк Клаттенбург: "VARдан кейин МЮга қандай қилиб пенальти беришмагани - топишмоқ"

АПЛ собиқ ҳаками Марк Клаттенбург "Челси" ва МЮ ўртасидаги ўйиндан сўнг лондонликлар дарвозаси томон пенальти белгиланиши кераклигини айтиб ўтди.

Учрашувнинг бош ҳаками Стюарт Эттуэлл VARга мурожаат қилгандан кейин МЮ фойдасига 11 метрлик жарима зарбасини бермади. Ваҳоланки, тўп "кўклар" футболчиси Каллум Хадсон-Одоининг қўлига теккан эди.

"МЮ биринчи бўлимда Хадсон-Одои яққол қўли билан ўйнагани учун пенальти тепиш ҳуқуқини қўлга киритмаганидан ҳайронман. "Челси" ўйинчисининг қўли кўтарилган эди ва у нотабиий ҳолатда эди. Тўп айнан ўша қўлга тегди.

VARдаги ҳакам Крис Кавана бош ҳакам Стюарт Эттуэлл навбатдаги 11 метрликни пайқамай қолди деб ҳисоблади ва Стюартга вазиятни экранда қайта кўриб олиш имконини берди.

Эттуэлл қандай қилиб пеналти белгиламагани - топишмоқ. Ваҳоланки, унга худди бизга кўрсатилгани каби эпизод барча ракурслардан қўйиб берилганди", - деди Клаттенбург.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика