

Вагнер Сан-Маринога қарши (7:0) баҳсда хет-трикка эришди. Унинг иккита голига Киммих ассистентлик қилди.
“Агар кейинги йили Киммих “Бавария”нинг ўнг қанотида ўйнайдиган бўлса, Левандовски хурсанд бўлаверсин. Йозуанинг тўп узатишларидан кейин Роберт янги мавсумда ўтган мавсумдагидан камида 10 та кўп гол уради”, дейди Вагнер.
Жорий мавсумда Левандовски Бундеслиганинг 33 та учрашувида 30 бор рақиб дарвозасини ишғол этди.



