Кичик Роналду Манчестердан Мадридга қайтди. У 23 баҳсда 58+18 натижа кўрсатганди

Eldor Akmurzayev
28 дек 2022, 09:00
Бу ҳақда “La Razon” хабар бормоқда.

Унга кўра, Криштиану Роналдунинг ўғли МЮ академиясини тарк этди. 12 ёшли ўйинчи “қизил иблислар” мактабида 23 учрашувда 58 та гол уриб, 18 та ассистни ўз ҳисобига ёздирганди.

Роналду Жуниор 4 йиллик танаффусдан кейин “Реал” академиясига қайтди ва U-14 жамоаси аъзосига айланди. Криштиану 2009-2018 йиллар давомида “қаймоқранглилар” шарафини ҳимоя қилган. Аввалроқ, португалиялик юлдуз собиқ жамоаси базасида машғулот ўтказганди.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: La Razon