Кичик Роналду ҳам "Манчестер Юнайтед"га ўтди

Mirjalol Normatov
5 сен 2021, 10:35
"Манчестер Юнайтед" форварди Криштиану Роналдунинг ўғли ҳам энди манкунианликлар либосида ўйнайди.

Кичик Роналду энди клуб академиясида шуғулланади. Бунга қадар у ҳам "Ювентус"нинг ёшлар жамоаси таркибида ўйнади. У "Ювентус" U-9 таркибида 23 ўйинда 58 гол ва 17 ассист қайд этган.

Криштиану Роналду эса яқиндагина 15 миллион евро эвазига МЮга кўчиб ўтди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal