Кичик Ҳасанов “Локомотив” билан хайрлашди

Narzulla Saydullayev
21 фев 2016, 13:36
Жасур Ҳасанов “Локомотив”ни тарк этди.

Иқтидорли футболчилардан бири кичик Жасур Ҳасанов кеча жамоамиз билан хайрлашди. Бунга қадар 16-рақамда тўп суриб келган ярим ҳимоячи янги мавсумга тайёргарликни “Локомотив”да олиб борди. У Дубайда ташкил этилган ҳар икки йиғинда ҳам иштирок этганди.

Бироқ кейинчалик футболчи ўз хоҳишига кўра клубдан кетишга қарор қилди. Бунда у “Локомотив” мураббийлари билан келишиб иш кўрди. Биз Жасур Ҳасановга “темирйўлчилар” билан ҳамкорлиги учун миннатдорчилик билдирамиз ва унинг кейинги фаолиятида омад тилаймиз.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: lokomotiv.uz

Сўнгги янгиликлар

Барча ›