Киберспортдаги "Реал". Европа клуби кетма-кет иккинчи марта Dota 2 бўйича жаҳон чемпионига айланди

Aslanov Jasurbek
26 авг 2019, 13:13
Жорий йилнинг 15-25 август кунлари Хитойнинг Шанхай шаҳрида Dota 2 бўйича норасмий жаҳон чемпионати - The International турнири бўлиб ўтди.

Соврин жамғармаси 36 млн. доллар бўлган мусобақада 18та киберспорт клублари иштирок этди. Турнир "Mercedes-Benz Arena" номли киберспорт стадионида бўлиб ўтди. 

Ғолиб жамоа 15 млн. доллардан кўпроқ мукофот пулига эга бўлади ва бу маблағни 5 киши ёки 6 киши (мураббий билан) тенг бўлишиб олади. Киберспорт оламидаги бу йилнинг энг йирик турнирида ўтган мавсум ҳам жаҳон чемпиони бўлган OG номли Европа клуби зафар қучди. Илк маротаба битта клуб кетма-кет икки марта The International ғолибига айланди.



Турнир жадвалини қуйидагича кўриниш олди:

Маълумотларга кўра, ушбу турнирнинг якуний баҳси - гранд финални 2 млн. аккаунт орқали жонли эфирда томоша қилишган.


The International мусобақасида Ўзбекистонда туғилган икки киберспортчи - Акбар Бўтаев (Sonneiko - Na'Vi клуби) ва Артур Бабаев (Arteezy - Evil Geniuses)лар иштирок этишди. Акбар ўз жамоаси билан 13-16 ўринни, Артур эса 5-6 ўринни эгаллади. Бундан ташқари, илк бора Dota 2 бўйича жаҳон чемпионатида қирғизистонлик киребспортчилар қатнашишди. Евгений Ри (Blizzy) ва Бакит Эмилжанов (Zayac) Na'Vi таркибида МДҲ шарафини ҳимоя қилишди.



Ушбу мусобақада ғолиб бўлган OG жамоасининг 5 вакили киберспорт тарихида энг кўп даромад топган ўйинчиларга айланишди.


Турнирнинг охирги кунида Dota 2 бўйича кейинги йил ўтадиган жаҳон чемпионатига Швеция пойтахти Стокгольм мезбонлик қилиши эълон қилинди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Championat.asia