Кейруш: “Бу билан ҳаёт тўхтаб қолмайди”

Eldor Akmurzayev
30 ноя 2022
Эрон ТЖ устози Карлуш Кейруш АҚШга учралган мағлубият ҳақида ўз фикрларини билдирди.

“Буни изоҳлашни (Теремининг рақиб жарима майдонида йиқилиши ҳақида) икки сабаб туфайли истамайман. Такрорий вазиятни ҳозирча кўрмадим, шу туфайли унга қандай контакт бўлганини билмайман. Бундан ташқари, АҚШнинг ғалабасидан кейин буни муҳокама қилишдан маъно кўрмаяпман. Улар плей-оффга йўл олишди ва уларни ерга урмоқчи эмасман. Бу билан ҳаёт тўхтаб қолмайди, олдинда бошқа учрашувлар кутмоқда”, дейди Кейруш.


Eldor AkmurzayevMuallif
Manba: O Jogo