Кейн қўрқинчли августдан кейин сентябрда "очилди"

Tolibjon Qosimov
14 сен 2017, 16:16
Кеча Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби ЕЧЛ 1-тури доирасида "Боруссия" (Дордмунд)ни қабул қилди.

"Уэмбли"да кечган ўйинда мезбонлар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Лондонликлар таркибида Харри Кейн дубл қайд этди. Эътиборли томони, Кейн август ойида битта ҳам гол урмаган эди. Сентябрда эса Харри Англия терма жамоасида Мальта дарвозасига, "Тоттенхэм"да эса "Эвертон" ва "Боруссия"га иккитадан, жами учта ўйинда 6та гол урди. Шу тариқа, ҳужумчи август синдромидан ўтиб олди.


Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: championat.asia