

"Буни бажара олишимга ишонаман. Ҳали мавсумнинг бир нечта ўйини бор. Мен ўз ўйинимга эътибор қаратганман. Салоҳнинг ҳаракатларини доимо назорат қила олмайман.
Ҳужумчи учун энг яхши тўпурар номи жуда муҳим. Ушбу муваффақиятга эришиш учун мавсум охиригача ишлайман" - дейди Кейн.
Айни дамда Кейн АПЛ ўйинларида 24та гол урган, Салоҳнинг голлари эса "шпорлар" ҳужумчисиникидан 5тага кўп.



