
"Биз сўнгги ўйинларимизни таҳлил қилиб чиқдик ва қайси вазиятларда бошқачароқ ўйнашимиз мумкинлиги ҳақида хулосалар ясадик. Айтишим мумкинки, яхши томонга ўзгаришни Мадриддаги ўйиндаёқ кўрдим. "Женоа"га қарши ўйинда эса биз мутлақо бошқача ўйин кўрсатдик: шафқатсиз ва агрессив. Конте ҳам айнан шундай "Ювентус"ни кўришни истаяпти", деди Кьеллини.