

31 ёшли футболчи "Интер"га қарши баҳсда жароҳат олган эди. У бир неча кун олдин машғулотларни бошлади, аммо Кьеллинининг Мюнхенда ўйнаш имконияти жуда паст.
"Ювентус" бош мураббийи Массимилиано Аллегри Кьеллини "Бавария"га қарши ўйинда майдонга тушишига умид билдирмоқда. Бу жамоалар ўртасидаги илк учрашув 2:2 ҳисобида якун топган.



