

Бу ҳақида Алишер Никимбаев ўз телеграм каналида маълум қилди.
Ушбу Осиё чемпионати Париж Олимпиадаси учун саралаш вазифасини бажаради.
Мусобақани ўтказиш учун 5 та мамлакат даъвогарлик қилмоқда:
Эрон
Қатар
Саудия Арабистони
Бирлашган Араб Амирликлари
Ўзбекистон.
Кетма-кет иккита мусобақага мезбонлик қилиш бўйича тақиқ йўқ. Шунинг учун 2022 йилги Осиё чемпионатини ўзида қабул қилган Ўзбекистон ушбу рўйхатда қолаверади. Шунингдек агар Қатар ва Саудия 2027 йилги Осиё Кубоги мезбонлигини қабул қилса, 2026 йилги U-23 Осиё чемпионатига ҳам мезбонлик қилиши мумкин, деб ёзади Никимбаев.



