UZ

Сўнгги янгиликлар

01:48А Серия. "Кальяри" "Ювентус"га қарши ўйинда охирги дақиқалардаги автогол сабаб ғалабани қўлдан чиқарди. Шомуродов 79-дақиқада алмаштирилди  41 01:40Каземиро: "Анчелотти МЮга ўтаётганимни билиб, йиғлаб юборганди"   3 01:15U-23 Осиё кубоги. Ироқ Тожикистонни ишончли тарзда мағлуб қилди  0 00:58Начо "Реал"га мавсум охирида жамоадан кетишини маълум қилди  6 00:40Ўзбекистон Қувайтга қарши ўйинда тўлиқ оқ либосда ҳаракат қилади  2 00:37Виталий Левченко: "Биз учун чемпионат ёки кубок учрашуви фарқланмайди"  1 00:25Иван Бошкович: "Ғалаба осонликча келмаслигини бугунги ўйин ҳам кўрсатиб берди"  1 00:10"Жиззах" бош мураббийи: "Таркибимиз фақат маҳаллий футболчилардан иборат экани мени хурсанд қилади"  2 00:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ироқ - Ўзбекистон 1:4   0 00:00Саидазамат Мирсаидов: "Рақиб ким бўлишидан қатъий назар, ҳар бир учрашувда ғалаба қозонишни мақсад қилганмиз"  0 23:45Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг бугунги машғулоти. Эртанги рақиб - Қувайт  1 23:29Ўзбекистон U-23. Навбатдаги машғулот қандай ўтди? Мирсаидов ва Одиловдан интервью  0 23:23U-23 Осиё Кубоги. Саудия Арабистони Таиландга бешта гол урди, Япония БААга имконият қолдирмади  1 22:52Элдор Шомуродов "Ювентус"га қарши ўйинни асосий таркибда бошлайди!  26 22:47Абдуқодир Ҳусанов эртага ўтказиладиган "Ланс" – "Клермон" учрашуви қайдномасига киритилди  1

Кечаги ўйин ҳақида Янгиликлар

Кечаги ўйин ҳақида

Кеча миллий терма жамоамиз ЖЧ-2014 саралашининг плей-офф босқичидан ўрин олган дастлабки учрашувни ўтказди.
Иордания майдонида бўлиб ўтган баҳсда 1:1 ҳисоби қайд этилди. Энди 10 сентябрь куни ҳар иккала жамоа Тошкентда жавоб баҳсида майдонга тушишади.

Сафарда тўп сурганимизни ҳисобга олсак, биринчи ўйинда 1:1 ҳисобини қайд этиш яхши натижа. Энди бизни уйда ҳар қандай ҳисобдаги ғалаба қониқтиради. Бундан ташқари, ҳатто 0:0 ҳам терма жамоамизни кейинги босқичга олиб чиқади. Ва ўйлаймизки, Иорданияни ҳеч бўлмаганда 2:0 ҳисоби билан мағлуб этишга қодирмиз. Чунки биринчи учрашувда уларнинг намойиш этган футболи шундай фикрлашимизга сабаб бўлди.

Хўш, кечаги ўйин қандай таассурот қолдирди? Натижа томонлама яхши, бироқ бевосита ўйиннинг ўзига тўхталадиган бўлсак, кечаги ўйин ЖЧ-2014га чиқиш учун аёвсиз курашга эмас, балки финал босқичи масаласи ҳал қилиб бўлинган Осиё чемпионати саралаш ўйинига ўхшаб қолди. Тўғри, майдонда кураш борди, лекин ўйиндаги умумий картинани ёдга оладиган бўлсак, ҳеч қайси жамоада ўта шиддаткорлик кузатилмади.

Эҳтимол, солиштириш нотўғридир, лекин яқинда бўлиб ўтган УЕФА Суперкубоги учун кечган кураш билан кечаги ўйинни қиёсласак, кечаги баҳс ЖЧ-2014га бориш учун плей-офф ўйини бўлишига қарамай, қандайдир ўртоқлик беллашувига ўхшаб қолди. Яъни, ўйиннинг умумий картинаси шундай кўринди.

Аммо бу билан биз терма жамоа ёмон ўйин кўрсатди дея олмаймиз, ҳар ҳолда натижа бор. Лекин кечаги ўйин бизнинг энг яхши ўйинимиз бўлдими ё бундан ҳам кучли футбол намойиш эта оламизми? Агар кечагиси ҳозирги кунда энг яхши ўйинимиз бўлса, унда Иорданиядан ўтганимиз билан ундан кейинги рақибга қарши нима қилиш мумкинлигини тасаввур ҳам қилиш қийин. Мабодо энг яхши ўйинимиз ҳали олдин десак, унда нега кеча шунақа футбол намойиш этиб, у ёқдан ғалаба билан қайтмадик?

Иордания гуруҳ баҳсларида ўз майдонида қандай қилиб Япония ва Австралияни мағлубиятга учратганини мен кўрмаганман, лекин кечаги ўйин бўйича олиб қарайдиган бўлсак, уларнинг кучи деярли кўзга ташланмади. Иордания гуруҳда 10 очко жамғариб учинчи бўлди. Биз эса 14 очко йиғдик. Фақат гап шундаки, биз ҳар доим ўзимизни Иорданиядан бир неча баробар устун ҳисоблаб келганмиз. Уларнинг биздан ўзиб кетишини ҳазм қила олмаймиз. Аслида ҳақиқат ҳам шу. Биз улардан ҳозир ҳам кучлимиз. Фақат энди шу кучни жавоб учрашувида кўрсатишимиз талаб этилади. 0:0 ўйнаб ҳам кейинги босқичга чиқиш мумкин, лекин бизни гол ўтказмасдан камида иккита тўп фарқи билан ютиш қизиқтиряпти. Бу эса терма жамоага бўлган ишончни янада ошириши турган гап.

Хайрулла ХОЛИҚОВ.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика