Кеча жароҳат олган Азизбек Турғунбоев Доҳада. Уни майдонда кўрамизми?
11 ноя 2024 11:42
Янгиликлар
Кеча жароҳат олган Азизбек Турғунбоев Доҳада. Уни майдонда кўрамизми?
Турғунбоев "Фенербахче" – "Сивасспор" ўйинининг 60-дақиқасида жароҳат олиб, 2 дақиқадан кейин Башйигитга алмаштирилди.
Бироқ хавотирга ўрин йўқ экан. Бугун вингер Доҳага учиб келди ва ҳаммаси жойида эканлигини таъкидлади.
"Жароҳатим жиддий эмас. Шунчаки массажчиларимизга бироз иш орттирдим (кулади). Оёқ мушакларимни тортиб олдим. Шунинг учун мураббий мени захирага олди. Ҳаммаси яхши бўлишига ишонаман", – деди Турғунбоев.
Сайтимиз ўқувчилари номидан футболчимизга соғлиқ тилаймиз.
Маълумот учун, Ўзбекистон терма жамоаси 14 ноябрь куни ЖЧ саралаш босқичи доирасида Қатарга қарши баҳс юритади. Учрашув 21:15 да бошланади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Фикрлар