Каземиро танқидчиларга жавоб берди: "Мени МЮга пулни деб ўтди деяётганлар — мени билишмайди"

Alisher
23 авг 2022, 12:25
"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Каземиро пул сабаб Англия клубига ўтгани ҳақидаги айбловларга жавоб берди.

Олдинроқ хабар берилганидек, 30 ёшли бразилияликнинг 4 йиллик шартнома бўйича маоши ҳафтасига 350 минг еврони ташкил этади.

"Мени МЮга пулни деб ўтди деб ўйлаётганлар — мени билишмайди. Кам одам бундай ўйлайди деб ўйлайман ва улар мени билишмайди. Гап пулдамас, бу нотўғри", — дейди Каземиро.

Хавбек "Реал" билан бирга 18та совринга эга чиққан.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Marca