Кайл Уокер "Бавария"га ўтмаслиги мумкин

Mirjalol Normatov
1 авг 2023
"Манчестер Сити" ҳимоячиси Кайл Уокернинг "Бавария"га ўтиш ишлари якунланмаслиги мумкин.

"The Athletic" хабарига кўра, Японияда икки клуб вакиллари ўртасида музокаралар бўлиб ўтган, бироқ ўртада мунозаралар келиб чиққан. Шу орқали томонлар келишувга эриша олишмаган.

Ўз навбатида Уокер "шаҳарликлар"нинг шартнома узайтириш бобидаги таклифига рад жавобини берган. Шу сабабли унинг клубдаги келажаги сўроқ остида қолмоқда.

Олдинроқ инглиз ҳимоячиси 15 млн евро эвазига "Бавария"га ўтиши айтилганди.


Mirjalol NormatovMuallif
Manba: The Athletic