

Самарқанд жамоаси ўтган мавсум "Машъал"да ўтказган Ислом Шарипов билан шартнома имзолаган.
Маълумот учун, Шарипов фаолияти давомида "Динамо", "Қўқон-1912", "Шердор", "Юниред" каби жамоаларда тўп сурган.
Ярим ҳимоячи ўтган мавсум "Машъал" сафида 30 та учрашувда майдонга тушган. Унинг ҳисобида 1 тадан гол ва ассист бор.



