Кассано: "Роналду - суньий истеъдод. Унинг мақсади - голлар уриш, узатмаларнинг эса унга аҳамияти йўқ"

Alisher
4 янв 2021, 10:23
"Реал" ва Италия терма жамоаси собиқ форварди Антонио Кассано Криштиану Роналду ва Лионель Мессини фарқлади.

"Роналду - сунъий истеъдод. Сиз буни ижтимоий тармоқларда фарзандлари билан машқ қилаётганини кўрасиз. 

У жуда кучли, аммо унда Мессида бор иқтидор йўқ.

Мессининг ёнида кўплаб ўйинчилар ўз даражаларида ўсишди. Роналдунинг мақсади - голлар уриш, унга пасларнинг аҳамияти йўқ", - дейди Кассано.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Diario AS