

"Роналду "Ювентус" танлаган ўйин услубига мос тушмаяти. У ўзига пас берилишини, голлар уриб, рекордлар қўйиб ташлашни истамоқда. Роналду 4 йил олдингидек эмас.
"Ювентус" ЕЧЛда ғолиб бўлиш учун Роналдуни олиб келганди, бироқ шундан кейин ҳам омадсизликлар давом этмоқда. Пирло янги мураббий, футболчилар билан мураббийларча мулоқот қилишни билмайди. Унинг матбуотга таъсири жуда катта.
Масалан, Кулушевски Роналдуга боғланиб қолган. У майдонда катта ҳудуд очиқ бўлса-да, доимо Роналдуни қидиради. Ёш футболчилар эса Роналдунинг олдида қийналиб қолишмоқда", - деди Кассано.



