Карло Анчелотти: "Роналдунинг бир ўзи ўйин натижасини ҳал қилиши мумкин"

Aslanov Jasurbek
14 мар 2019, 14:25
"Наполи" бош мураббийи Карло Анчелотти "Ювентус" ҳужумчиси Криштиану Роналдуни мақтади.

"Ювентус" ажойиб юриш амалга оширди ва бунга Криштиану сабабчи бўлди.

Ҳамма унинг ўйини ёмонлашишини кутган эди, бироқ кўпчилик фикри нотўғри бўлиб чиқди. Роналду ҳеч қачон хато қилмайди, айниқса муҳим ўйинларда.

У бир ўзи натижага эришиш мумкин. Кучли футболчилар ва буюк чемпионлар ўртасидаги фарқ шунда" - дейди Анчелотти.

Италиялик мутахассис "Реал"да Роналду билан бирга ишлаган.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: As