Карло Анчелотти: «Рамоснинг шартномаси — менинг муаммоим эмас»

Narzulla Saydullayev
24 янв 2015, 08:00
«Реал» бош мураббийи Карло Анчелотти Серхио Рамос билан янги шартнома тузилиши борасида ўз фикрларини билдирди.
«Рамоснинг шартномаси? Уни узайтирилиши билан боғлиқ саволлар Серхионинг ўйинига таъсир қилади деб ўйламайман. У доим бор кучи билан ўйнайди, Рамос шартномаси борасида ташвишга тушмаётган бўлса керак.

Барчамиз Серхио Рамос муҳим ўйинчи эканини биламиз, янги шартнома — бу менинг муаммоим эмас. Бу борада ҳеч нима дея олмайман.

Баъзи ўйинчилар фаолиятларини охирига қадар шу футболкада ўйнашлари мумкин, бундайлар тоифасига Икер, Криштиану ёки Рамос киради», — дейди Анчелотти.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru