

"Унинг даражаси мени ҳайратлантираётгани йўқ, у кўплаб голлар уриб бўлди. Мана бу барчани лол қолдирмоқда. Беллингем - жуда жиддий профессионал, жамоага яхши мослашди, жамоадагилар билан бирга дам олади. Менимча, барчаси жойида.
Мавсум давомида у 15та голни муаммосиз ура олиши мумкин. Жуд яхши ҳаракат қиляпти ва шу сабабли голлар уряпти. Бу футболчи барчасини тез ўзлаштиради. Унга бир гапни икки марта такрорлаш ҳам шарт эмас.
Унга "Дортмунд"даги энг яхши ўйинлари видеосини кўрсатдик ва айнан қайси жиҳатлари жуда маъқул келганини айтдик. У ўша ҳаракатларини бу ерда ҳам давом эттиришни ўзи ҳам истамоқда", - деди Анчелотти.



