Кариус ФИФАга арз қилди
13 мар 2019 21:50
Янгиликлар
Кариус ФИФАга арз қилди
Ижара асосида “Бешиктош” клубида тўп тепаётган “Ливерпуль” посбони Лорис Кариус турк клубида бир қатор муаммоларни бошидан кечирмоқда.
25 ёшли футболчининг агенти ўтган ой ФИФАга мурожаат қилди. Гап шундаки, истамбулликлар агентнинг мижозига тўрт ойлик маоши – салкам бир миллион фунт пулни тўлаб бергани йўқ.
ФИФА вакилининг тасдиқлашича, Кариуснинг шикояти ташкилот назоратига олинган.
“Биз Лорис Кариуснинг клубга нисбатан қилган шикоятини қабул қилиб олдик. Айни вақтда бу масала ўрганилмоқда. Шу боис бошқа бу мавзуда шарҳ бера олмаймиз”, дейди ФИФА вакили.
“Бешиктош” томони ҳозирча бу ҳолатга расмий изоҳ бергани йўқ.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. Кападзе "Навбаҳор"даги дебютида Самарқандда "Динамо"ни енгди
Суперлига. Амалдаги чемпион "Нефтчи" ўз уйида "Машъал"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Суперлига. Шаланинг сўнгги дақиқаларда урган голи "Насаф"га ғалаба тақдим этди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Вильярреал"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Ямалдан хет-трик
Фикрлар