Карим Бензема “Реал” тарихидаги энг яхши бешинчи тўпурарга айланди
19 июн 2020 07:56
Янгиликлар
Карим Бензема “Реал” тарихидаги энг яхши бешинчи тўпурарга айланди
Мадридликлар форварди Ла Лига 29-тури доирасида “Валенсия” (3:0) дарвозасига 2 та гол урди.
Бу 32 ёшли француз ҳужумчиси учун “Реал” сафидаги барча мусобақаларда урилган 243-гол бўлди. Натижада у клуб тарихидаги бешинчи рақамли тўпурарга айланди. Бензема бу орқали 242 та гол урган Ференц Пушкашни ортда қолдирди.
Каримдан олдин Криштиану Роналду (450), Раул (323), Альфредо ди Стефано (308) ҳамда Сантильяна (290) бор.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Фикрлар