Карим Бензема Ла Лига жорий мавсумида гол+пас тизимида пешқадамлик қилмоқда
21 дек 2020 08:10
Янгиликлар
Карим Бензема Ла Лига жорий мавсумида гол+пас тизимида пешқадамлик қилмоқда
“Реал” Ла Лига 14-тури доирасида “Эйбар”га қарши баҳсда 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Учрашувда мадридликлар ҳужумчиси Карим Бензема битта гол уриб, иккита голли узатмани амалга оширди. Француз ҳужумчиси Ла Лига 2020/21 йилги мавсуми доирасида 12 та ўйинда қатнашиб, гол+пас тизимида 12 очко жамғарди — 7 та гол ва 5 та ассист.
Бензема ушбу кўрсаткич бўйича Ла Лигада 1-ўринни “Сельта” аъзоси Яго Аспас билан бўлишиб турибди. Фарқи шундаки Аспас Бенземадан кўра 2 та ўйин кўпроқ ўтказган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Фикрлар