UZ

Сўнгги янгиликлар

14:15"Динамо" раҳбариятида ўзгариш: Шарофутдинов кетди  0 13:53Каннаваро: "Ўзбекистон — охиригача курашадиган жамоа. Бу ўзбек халқининг энг муҳим фазилати"  4 13:35Расман: "Динамо" Ҳожимирзаев билан шартномани узайтирди  2 13:24TVCOM'да бугунги тақвим: Бокс бўйича ЖЧда финал учун жанглар, “Рома” Шотландияда ва бошқалар  0 13:02"Арсенал" ҳужумчиси 11 ой ичида илк бор майдонга тушди  0 12:34Португалия терма жамоаси аъзоси фаолиятини тугатди  2 12:02"Қўқон-1912" бош мураббийи билан хайрлашди  6 11:48Ишли ва ишсиз ПРОфессионаллар  4 11:43Артета "Арсенал" футболчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  1 11:22Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 6-турида 120 та гол урилди   2 10:45Башар Ресаннинг "Пахтакор"даги келажаги маълум  6 10:17Гвардиола "Реал"ни мағлуб этганидан сўнг нималар деди?  5 09:43Алонсонинг ўрнига "Реал"ни бошқариш учун асосий номзод маълум  16 09:155 та жамоа EЧЛ плей-офф йўлланмасини нақд қилди  4 08:42EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  7

Кантона футболни бутунлай тарк этади, агар... Янгиликлар

Кантона футболни бутунлай тарк этади, агар...

"Манчестер Юнайтед" уй учрашувларини ўтказадиган "Олд Траффорд" номини даромад учун ўзгартирса, Эрик Кантона футболдан абадий узоқлашишини айтди.

МЮ афсонавий ўйингоҳ номини худди "Бавария" ва "Арсенал" каби ўзгартириб, каттагина пул ишлаб олиш имконига эга бўлса-да, уни ўз ҳолича сақлаб келган. "Қизил иблислар" мухлислари клубнинг мана шундай анъаналарга содиқлиги туфайли ҳам яхши кўришади. 

Эрик Кантона агар "Манчестер Юнайтед" стадион номини ўзгартириб, бу орқали даромад қилишга қўл урса, жамоани қўллаб-қувватлашни бас қилиб, футбол билан абадий хайрлашишини билдирди.

Франциялик афсонавий футболчи "Арсенал" ва "Вест Хэм" клубларини шундай йўл тутиш орқали ўз руҳлари ва тарихини сотган, дея қоралади. "Тўпчилар" 2006 йилда стадион номини "Хайбери"дан "Эмирейтс"га ўзгартирган эди. "Вест Хэм" стадиони эса 2012 йилги Олимпиададан сўнг "Аптон Парк"дан "Олимпик Стэдиум"га алмаштирилганди. Манкунианлар атрофида ҳам "Олд Траффорд" номини ўзгартириш бўйича босимлар бўлган, бироқ клуб бу борада қатъий қолишни уддалаган.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика