Каннаваро: "Роналдо - фантастик ўйинчи, у мени қўрқита оладиган ягона футболчи"

Aslanov Jasurbek
2 мар 2017, 13:54
Италия терма жамоаси собиқ ҳимоячиси Фабио Каннаваро бразилиялик Роналдога бўлган муносабати ҳақида гапириб берди.

"Мен Роналдодан олдин ва кейин учратган футболчилар орасида, фақат ушбу бразилиялик каминани қўриқта оларди. Роналдо - давримизнинг фантастик футболчиси.

У билан биринчи маротаба 1998 йилги жаҳон чемпионатидан олдин ўтказилган Бразилия - Италия ўртоқлик учрашувида тўқнаш келганман. У билан майдонга чиқиш қўрқинчли эди.

Агар Роналдо гол уришни истаса, буни амалга оширар эди. Бразилияда Ромарио, Роберто Карлос, Роналдиньо каби футболчилар бўларди, аммо у бошқача футболчи.

У тезкор, кучли эди. Ҳар сафар у билан ўйнаганимда ўртамизда ўзаро ҳурмат бўлган.

Роналдога бўлган қўрқув билан ҳурмат ҳам келган. Роналдодек футболчи сени ҳар куни бор куч билан шуғулланишга мажбур қилади" - дейди Каннаваро.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sky Sports

Сўнгги янгиликлар

Барча ›