Кан - Ульрайхнинг хатоси ҳақида: "Реал"га қарши баҳсда мен ҳам шунга ўхшаш хато қилганман"
Aslanov Jasurbek
2 май 2018, 11:45
"Бавария" собиқ дарвозабони Оливер Каннинг фикрича, "Реал"га қарши Чемпионлар лигаси ярим финал жавоб учрашувидаги хатода мюнхенликлар посбони Свен Ульрайхни айблаш нотўғри.
"Ўша вазиятда Ульрайх бир вақтнинг ўзида иккита нарса ҳақида ўйлади - тўпни қўлга олиш ва уни тепиб юбориш. "Реал"га қарши ўйинда мен ҳам шунга ўхшаш хатога йўл қўйганман. Бу ишдан сўнг кейинги кун уйғонишни истамай қоласан" - дейди Кан.