UZ

Сўнгги янгиликлар

00:55Жасур Жалолиддинов: "Бу жамоа билан анча олдин бошланган ўзаро ҳисоб-китобимиз бор эди"  0 00:45U-23 Осиё кубоги. Ироқ минимал ҳисобда Вьетнамни енгди ва ярим финалга йўл олди. Кейинги рақиб – Япония  12 00:40U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  3 00:25Хосе Венансио Лопес Эронга қарши учрашувдан кейин қандай фикрлар билдирди?  5 00:05Ла Лига. "Реал Мадрид" аралаш таркиб билан "Сосьедад" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  46 23:46"Персеполис" Ўрунов гол урган ўйинда пенальтилар сериясида мағлубиятга учраб, Эрон кубогини тарк этди  3 23:20Саудия чемпионати. "Ал Ҳилол" - "Ал Фатех" 3:1   1 23:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  0 23:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  0 22:58Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:0) нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  39 22:11Ўзбекистон футзал термаси Осиё кубоги бронза медали учун Тожикистонга қарши ўйнайди (турнир сеткаси)  6 21:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон финал остонасида Эронга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди  95 21:33Ўзбекистон U-23 Осиё кубоги ярим финалида Индонезияга қарши баҳс олиб боради (турнир сеткаси)  44 21:14U-23 Осиё кубоги. ҒАЛАБА! Ўзбекистон қийин кечган ўйинда Саудия Арабистонини мағлуб этиб, ярим финалга чиқди! Олимпиадага бир қадам қолди  448 20:47Тен Хаг бир неча нашрларга ўзи иштирокидаги матбуот анжуманларида савол беришни тақиқлади  2

Камёб касаликка чалинган модель “Интер”нинг Милан дербиси учун формасини намойиш қилди Янгиликлар

Камёб касаликка чалинган модель “Интер”нинг Милан дербиси учун формасини намойиш қилди

Форма ўтган йилги футболкаларга ҳам ўхшаб кетади.

Милан шаҳрида бўлиб ўтган мода ҳафталари кўргазмасида “Интер”нинг янги формаси ҳам кенг оммага тақдим этилди. Бу форма Nike томонидан яратилган. “Интер” бу бренд билан 20 йилдан буён фаолият юритади. Футболкани 24 ёшли модель Винни Харлоу намойиш қилди. У витилиго — танада оқ доғлар пайдо бўлиши касаллигига чалинган. Бу касалликнинг сабаблари ва даволаш усуллари ҳалигача номаълум.

Харлоу Миланга “Интер” футболкасини кийган ҳолда етиб келди. Кейин Byblos намойиши бўлаётган вақтда подиумга чиқди. Byblos — 70 йилларда ташкил топган Италия бренди. Қачонлардир унда Жанни Версаче ҳам ишлаган.

Бу “Интер”нинг махсус футболкаси — у “нерадзурри”нинг 20 йиллик футболкалар элементларини мужассамлаштирган ҳолда тикилган.

2017/18 йилги мавсум

2009/10 йилги мавсум

2014/15 йилги мавсум

2006/07 йилги мавсум

Nike шунга ўхшаш футболкани ноябрда “Барселона” учун ҳам тайёрлаб берганди. Лекин каталонияликлар унда майдонга тушганлари йўқ. Бироқ “Интер” футболкани кийиб, тўп тепиши аниқ. “Corriere dello Sport” маълумотларига қараганда, “Интер” уни 17 март “Милан”га қарши дербида кийиш ниятида экан.

Мактаб пайтлари Харлоуни мазах қилишарди. Энди эса у — “Sports Illustrated” модели.

Канадалик моделни болалигида “зебра” деб мазах қилишган экан. Бунга чидай олмаган Винни ўқишни тамомламай, ташлаб кетган. “Камчилиги бор кўплаб болаларнинг (масалан, витилиго) устидан кулишади, уларни “майна” қилишади”, — дейди модель.


Винни Харлоу — моделнинг тахаллуси. Унинг ҳақиқий исми — Шантель Браун-Янг. У 16 ёшида канадалик журналист Шэннон Будрэмнинг “Natural Me” видеоролигида суратга тушади. Ролик ўзликни севиш ва асл гўзалликни ҳис қила олишга бағишланган эди. Будрэм кейинчалик Харлоуга “Америка услубидаги топ-модель” теле-шоуга боришини айтади. “Суратга олиш якунланганидан сўнг, Шэннон менга қўнғироқ қилди ва мен моделлик билан шуғулланишим кераклигини айтди. У ўша пайт бу менинг биринчи ишим эканига ишонмаган эди”, — дейди Винни.

Теле-шоу бошловчиси Тайра Бэнкс “Natural Me” ролигини кўради ва Виннига қўнғироқ қилиб, уни кўрсатувга таклиф қилади. Харлоу 6-ўринни эгаллади, лекин дунёга танилишга муваффақ бўлди. Шоудан сўнг, у Испаниянинг “Desigual” брендининг юзига айланди.

2019 йил Харлоу “Sports Illustrated” журнали учун сузиш кийимларини кийиб суратга тушди. Бу унинг дебюти эди. Ушбу сўзлар у дунёдаги энг машҳур топ моделлардан бири эканига исбот бўла олади.

“Барча гўзаллик сизга боқиб турган кўзларда деб ўйлайман. Инсон доим шахсий фикрига эга бўлиши керак”, — дейди модель.

Харлоу, Хэмилтон, “Формула-1”

“Интер” футболкаси — Харлоунинг спортга боғлиқ биринчи иши эмас. У Льюис Хэмилтон билан дўст эди. Винни дўсти учун “Tommy Hilfiger” брендини кийиб, суратга тушиб берган. Ўтган ёзда Винни Канаданинг “Гран-при” мусобақасида иштирок этди. У финишда туриб, пойга ўз якунига етганидан сўнг байроқни силкитиши лозим эди. Пойгада иштирокчилар 70 доира айланиб чиқишлари керак эди. Бироқ у буни вақтлироқ, 68-доирада амалга оширди. Ушбу тушунарсиз вазият катта эътирозларга сабаб бўлди.

Халқаро автомобиль федерацияси вакили Чарли Уайт сўзларига қараганда, бир шахс охирги доирани айланиб чиқдим деб ўйлаб, пойгани тўхтатишларини сўраган. Улар ўз навбатида ҳаммасини тасдиқлаб берган. Чунки уларнинг иши вазиятни назорат қилиш эмас, фақат тасдиқлашдан иборат эди. Бунинг натижасида Винни ташкилотчиларнинг буйруғини бажариб, байроқни силкитган.

Ижтимоий тармоқларда қизни роса муҳокама қилишган. Бу иш учун у узр ҳам сўраган. Ўшанда “Формула-1” спорт директори Росс Браун қизнинг ёнини олиб, вазиятни тушунтирди. Бунда Харлоунинг айби йўқлиги, у байроқни вақтлироқ силкитганига сабаб ташкилотчилар унга шундай буйруқ берганини айтди. “Автопойга директори Чарли Уайт вазиятни тушунтирганидан кейин ҳам, Харлоуни айблашда давом этишди. Винни бу ишни ташкилотчилар айтгани учун қилган, холос. Бунинг учун Харлоудан узр сўрайман. Шунингдек, “Формула-1” уни қўллаб-қувватлагани учун уларга ҳам ўз ташаккуримни изҳор этаман”.


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +20   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика