Камиль Глик: "Жардим йил мураббийи бўлишга лойиқ"

Tolibjon Qosimov
28 апр 2017
"Монако" ҳимоячиси Камиль Глик Францияда йилнинг энг яхши мураббийи "монегасклар" устози Леонардо Жардим бўлишига шубҳа қилмаяпти.

"Жардим бунга муносиб. У жамоани Чемпионлар лигаси ярим финалигача олиб чиқди, Францияда чемпионлик пойгасида етакчи бўлиб турибмиз. Бу ҳаммаси унинг хизматлари. У яхши жамоа шакллантира олди. Ўйлашимча, Жардим бу борада ғолиб чиқади", - деди Глик.


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: L’Equipe